Сотрудничество - [email protected]
#Андижонда #бу #эркак кулга олинди
Андижон вилоятида юзини бурқа билан тўсиб юрган эркак жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳридаги болалар боғида Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи эркак аёлларга хос кийиниб, юзини тўсиб олгани аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тиббий ниқоб билан тўсган ҳолда тўлиқ беркитиб юрган эркак маъмурий жавобгарликка тортилган.
Мазкур шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1844-моддаси (Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кўринишда бўлиш) билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорда маъмурий жаримага тортилган.