5 ўқувчи гепатитга чалинди - Қўқондаги мактаб ярим кунга ёпилиб, дезинфекцияланди

Опубликовано: 28 Сентябрь 2024
на канале: Ozodlik Radiosi
1,442
21

Қўқон шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактаби шанба, 26 октябрь куни тушдан кейин дезинфекция учун беркитилди. Мактаб директорига кўра, дарсларнинг бекор қилинишига 5 ўқувчининг гепатит “а” ва бир ўқувчининг диареяга чалингани сабаб бўлди. Директор мактабда дарслар Фарғона вилоят Санитария-эпидемиология станцияси талаби билан тўхтатилганини айтди.​

21-ўрта таълим мактаби директори Дурдона Қосимованинг маълум қилишлича, октябрь ойи давомида у бошқараётган мактабнинг 4-5-6 синфларида жами беш нафар ўқувчи сариқ касалига ва яна бир ўқувчи диареяга чалинган.

Бизда диарея касаллиги бир синфда, кейин бешта ўқувчи сариқ касаллигига чалингани сабабли хат билан халқ таълими бошқармасига чиқиб, билдирги асосида (дарсларни тўхтатишни Озодлик) сўрадик. Соат 15:30да дезинфекциядан одам келди, соат 16:00 да хоналарни бўшатиб бердик. Дезинфекциясини қилиб кетди, – деди Дурдона Қосимова.

Мактаб директорининг айтганларини Қўқон шаҳар Халқ таълими бўлими мудири муовини Зиёда Мадаминова ҳам тасдиқлади:

- Бизни жума куни огоҳлантиришди. Чунки, ўтган ҳафта СЭСдагилар: касаллик кўпайгани учун дезинфекция қилишимиз керак, дейишган экан. Бу шанба мени тўлиқ дезинфекция қиламиз, деб огоҳлантиришди.

Унинг сўзларига кўра, Дурдона Қосимова мактабда ўқув жараёнини “қисқартириш”ни сўраб халқ таълим бўлими номига мактуб ҳам йўллаган.

Озодлик сўрови билан Дурдона Қосимова ўзи томонидан Халқ таълими бўлими мудири номига йўллаган мактуби нухсасини тақдим қилди.