Ўзбек тўйлари меъëрини ким ва қандай белгилаши керак?

Опубликовано: 04 Октябрь 2024
на канале: Ozodlik Radiosi
3,984
1

Ozodlik ONLINE жонли интерактив мулоқотимизнинг 24 сентябр¸ душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида шу муаммо атрофида суҳбатлашдик.

Ўзбекистон ҳукуматининг тўй ва маъракаларни тартибга солиш уринишлари бошланганига 15 йилча бўлиб қолди. Аммо бу уринишлар амалда иш бермаëтгани тасдиғи сифатида¸ тўйларни тартибга солиш бўйича қарор устига қарор қабул қилинаëтир.

Ўзбекистон президентининг 1998 йил 28 октябрдаги "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида"ги ПФ-2100-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида¸ бирда кучайиб ¸ бирда сусайиб¸ кун тартибидан тушмай келаëтир.