Рекорд! Бухоролик эркак икки хотинига бирданига 810 млн сўмдан ортиқ алимент тўлади!

Опубликовано: 14 Январь 2025
на канале: UZBEK TV
8,549
102

"Янги давр" кўрсатуви
"Ёшлар" телеканали
Мажбурий ижро бюросининг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судида алимент ундириш ҳақидаги ижро иши кўриб чиқилди.
Унда 2020 йил 11 мартдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Алишер Равшановдан ундирувчи Мунаввар Ғуломова фойдасига уч нафар фарзанди, шунингдек, 2020 йил 27 мартдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Равшановдан ундирувчи Махтоб Шаропова фойдасига икки нафар фарзанди моддий таъминоти учун вояга етгунига қадар, қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги барча даромадларидан алимент ундириш ҳақидаги ижро иши расмийлаштирилди.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Равшановга Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни талаблари тушунтирилди.
Фарзандларининг моддий таъминоти ва мажбуриятини англаган қарздор А.Равшанов олдиндан ундирувчи М.Ғуломовага уч нафар фарзанди учун 537 миллион 525 минг сўм ва ундирувчи М.Шароповага икки фарзанди учун 274 миллион 392 минг сўм алимент пулларини бир йўла олдиндан тўлаб берди.
Давлат ижрочиси томонидан қарздор А.Равшановга белгиланган барча чекловлар бекор қилинди. Алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари амалда тўхтатилди.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz