Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати Би-би-сига ўзбек матбуотида икки гейнинг қўлга олиниши борасида тарқаган хабарларни тасдиқлади, аммо бошқа тафсилотларни бермади.
Айтилишича, Чилонзор туманидаги квартирага фуқаролик кийимидаги ходимлар бостириб кириб, икки эркакни қўлга олганлар. Улар уйнинг бошқа яшовчиларини холис гувоҳ сифатида расмийлаштирганлар.