Назарбоевнинг қудратли жияни ишдан олинди, Қозоғистон зўравонликларида экстремистларнинг қўли борми?
Қозоғистон расмийлари ўнлаб одамларнинг умрига зомин бўлган зўравонликларни давлатга нисбатан “уюштирилган ҳужум” демоқда. Улар тартибсизликларда хорижда тайёргарликдан ўтган “қуролли экстремистлар”ни айбламоқда.
Бироқ Қозоғистондаги ҳукмрон элиталар ўртасида қудрат учун талашиш зўравонликларни сабаб бўлиши мумкинлигига оид далиллар ортиб бормоқда.
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Самат Абишнинг Миллий хавфсизлик қўмитаси биринчи ўринбосари лавозимидан олиниши ҳамда элбошининг куёвлари энергия соҳасидаги етакчи ширкатлари раҳбарлигидан кетказилиши ҳокимият учун курашнинг белгилари сифатида талқин қилинмоқда.
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
#bbcuzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - / bbcuzbek
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook: / bbcnewsuzbek
OK.RU: https://ok.ru/bbcuzbek
Instagram: /
Telegram: https://t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон